«ПСЖ» «Ливерпуль»га қарши ўйинда жароҳат олган футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳақида маълумот берди
«ПСЖ» клуби Чемпионлар Лигасининг чорак финали доирасидаги «Ливерпуль»га қарши жавоб учрашувидан (2:0) сўнг ҳимоячи Нуну Мендеш ва қанот ҳужумчиси Дезире Дуенинг жисмоний ҳолати ҳақида маълумот берди.
«Ливерпуль» билан ўйинда ўнг тиззасидан жароҳат олган Дезире Дуе яқин икки кун давомида муолажа олади, шундан сўнг жамоа билан машғулотларга қайтади.
Нуну Мендеш эса ўнг сон қисмида биroz ноқулайлик сезмоқда. У ҳам муолажа олади ва яқин икки кун ичида тренажёр залида якка тартибда машқ қилади», – дейилади «ПСЖ» расмий сайти хабарда.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки учрашувда ҳам «ПСЖ» «Ливерпуль»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра (4:0) Франция гранди мерсисайдликларни мусобақадан чиқариб юборди ва яримфинал йўлланмасини қўлга киритди. Финал йўлида парижликлар «Реал Мадрид» — «Бавария» жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.