locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» Лига 1да кетма-кет еттинчи марта ғалаба қозонди

Ҳозирда парижликлар чемпионат турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Франция чемпионатининг 21-тури доирасида «Марсел» устидан ғалаба қозонган «ПСЖ» жорий мавсумдаги кетма-кет еттинчи ғалабасини расмийлаштирди.

Париждаги «Парк де Пренс» стадионида кечган баҳсни Вилли Делажо бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Учрашув мезбонларнинг 5:0 ҳисобига катта ғалабаси билан якунланди.

Франция чемпионатининг 21 та туридан сўнг «ПСЖ» 51 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. Иккинчи ўринда «Ланс» (49 очко) бораётган бўлса, учинчи поғонани «Лион» (42 очко) банд этган. Маглубиятга учраган «Марсел» эса 39 очко билан тўртинчи ўринда қолди.

Лига 1 турнир жадвали (топ-4):

  1. «ПСЖ» — 51 очко
  2. «Ланс» — 49 очко
  3. «Лион» — 42 очко
  4. «Марсел» — 39 очко
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг