locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» кетма-кет учинчи мавсум Чемпионлар Лигаси яримфиналига йўл олди

Парижликлар турнирнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Пари Сен-Жермен» «Ливерпуль»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди (умумий ҳисоб — 4:0) ва кетма-кет учинчи бор УЕФА Чемпионлар Лигасининг яримфиналига йўлланма олди.

2023/2024 йилги мавсумда парижликлар чорак финалда «Барселона» тўсиғидан ўтишган эди (2:3, 4:1). Ўтган мавсумда эса Франция жамоаси «Астон Вилла» устидан қўзонилган ғалаба (3:1, 2:3) эвазига яримфиналга чиққан эди. Амалдаги мусобақанинг ушбу босқичида парижликлар «Реал Мадрид» — «Бавария» жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келишади.

Маълумот учун, 1/8 финал босқичида «ПСЖ» икки ўйин натижасига кўра «Челси»ни 8:2 ҳисобида таслим этган эди. «Қизиллар» эса худди шу босқичда «Галатасарой»ни мағлуб этишган (умумий ҳисоб — 4:1).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг