locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» кетма-кет иккинчи мавсум «Ливерпуль»ни ЙЧЛдан чиқариб юборди

Ўтган мавсумда жамоалар 1/8 финалда тўқнаш келишганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Пари Сен-Жермен» кетма-кет иккинчи мавсумда «Ливерпуль»ни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидан чиқариб юборди. 2025/2026 йилги мавсум чорак финалида парижликлар икки ўйин натижасига кўра Англия жамоасини умумий 4:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Ўтган йилги мусобақада «ПСЖ» ва «Ливерпуль» 1/8 финал босқичида тўқнаш келишган эди. Ўшанда биринчи ўйинда инглизлар (1:0), иккинчи баҳсда эса худди шу ҳисобда парижликлар ғалаба қозонган. Пеналтилар сериясида «ПСЖ» футболчилари аниқроқ ҳаракат қилиб, кейинги босқичга йўл олишган эди.

Маълумот учун, ушбу мавсумнинг 1/8 финалида «ПСЖ» икки ўйин натижасига кўра «Челси»ни 8:2 ҳисобида таслим этган. «Қизиллар» эса худди шу босқичда «Галатасарой»дан устун келишган эди (умумий ҳисоб — 4:1).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг