«ПСЖ» Кавамингага қизиқиш билдирмоқда
Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби ёзги трансфер ойнасида Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Эдуарду Кавамингани ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди.
Франция клуби мавсум якунлангач, яримҳимоячини сотиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Аввалроқ, Каваминга номзоди Лондоннинг «Арсенал» клубига ҳам таклиф қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жорий мавсумда Каваминга барча турнирлар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Мадрид клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, айни дамда франциялик футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этмоқда.