locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» Йоро учун 60 миллион евро таклиф қилиши мумкин

Йоро «Манчестер Юнайтед»да 2024 йил ёзидан буён тўп тепмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» Йоро учун 60 миллион евро таклиф қилиши мумкин
Фото: Getty Images

Франциянинг «ПСЖ» клуби «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лени Йоронинг жамоадаги ҳолатини кузатиб бормоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Парижликлар келажакда 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўриши мумкин. Потенциал трансфер қиймати 60 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Йоро «Манчестер Юнайтед»да 2024 йил ёзидан буён тўп тепмоқда. Франциялик ҳимоячининг манкунианлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойининг охирига қадар амал қилади.

Йоро жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 2 та учрашувда иштирок этди. «Манчестер Юнайтед» эса 5 турдан сўнг 12-ўринда бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг