locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСЖ «Интер»ни йирик ҳисобда тор-мор этиб, «шалпангқулоқ»ни қўлга киритди! Париж чемпион!

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
ПСЖ «Интер»ни йирик ҳисобда тор-мор этиб, «шалпангқулоқ»ни қўлга киритди! Париж чемпион!
Photo: gettyimages

“Интер” ва ПСЖ Германиянинг Мюнхен шаҳридаги “Аллианц Арена” стадионида УЕФА Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритиш учун ўзаро беллашди.

Ушбу қарама-қаршиликда парижликлар катта устунлик билан ўйинни тўлиқ назорат қила олди. Италияликлар эса финалда ҳеч нарса қила олмади. Индзаги ҳеч қандай тактикаси амалга оширилмади.

Луис Энрике “Интер”нинг “Барселона”га қарши ўйинини эллик мартадан кўп томоша қилгани, рақибни пухта ўргангани ҳақида ўйин олдидан айтиб ўтган эди ва буни амалда ҳам исботлай олди. ПСЖ бу мавсумда требл қайд этди.

Чемпионлар Лигаси | Финал

ПСЖ 5:0 "Интер"

Голлар: Ҳакими 12, Дуэ 20, Дуэ 64 (дубль), Кварацхелия 73, Маюлу 86.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг