«ПСЖ» йилнинг энг яхши жамоаси деб топилди
Парижликлар 2025 йилда жами 6 та соврин қўлга киритди.
ФОТО: Getty Images
«ПСЖ» футбол клуби Laureus World Sports Awards талқинига кўра «Йил жамоаси» деб топилди. Парижликлар 2025 йилда олтита совринни қўлга киритишди, жумладан, ўз тарихларида илк бор Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишди.
Париж клуби ушбу номинацияда 2025 йилги Европа чемпионатида ғалаба қозонган Англия аёллар терма жамоасини, Миллий Баскетбол Ассоциацияси (NBA) чемпиони «Оклахома-Сити Тандер»ни, Формула-1да Конструкторлар кубогини қўлга киритган «Макларен»ни, шунингдек, Ҳиндистон аёллар терма жамоаси (крикет) ва гольф бўйича Европа терма жамоасини ортда қолдирди.
Та'кидлаш жоизки, Laureus талқинига кўра йилнинг энг яхши спортчиси деб испаниялик теннисчи Карлос Алкарас эътироф этилган эди.
Насрулло Каримов
Журналист