locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» Хулиан Альварес учун 150 миллион евродан воз кечишга тайёр

Аргентиналик юлдуз ёзда «Атлетико»ни тарк этиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«ПСЖ» клуби ҳужумчи Хулиан Альвареснинг трансфери бўйича Мадриднинг «Атлетико» жамоаси билан музокаралар олиб бормоқда. Франция клуби 26 ёшли форварднинг ўтиши учун 150 миллион евродан кўпроқ маблағ тўлаши мумкин. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар берди.

Альварес 2024 йилнинг ёзидан буён «матрасчилар» сафида тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 49 та ўйинда иштирок этиб, 20 та гол ва 9 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ўйинчининг бозор қиймати 90 миллион евронни ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг