locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» Гонсалу Рамушни 40 миллион еврога сотишга тайёр

Айни пайтда “Милан” Рамушга асосий даъвогар.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» Гонсалу Рамушни 40 миллион еврога сотишга тайёр
ФОТО: Getty images

Франциянинг “ПСЖ” клуби португалиялик ҳужумчи Гонсало Рамуш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Хабарларга кўра, парижликлар футболчини тахминан 40 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкин.

25 ёшли форвард ўтган мавсумда жамоа билан муҳим совринларни қўлга киритган бўлса-да, асосий таркибда доимий ўринни кафолатлай олмади. Шу боис унинг келажаги атрофидаги муҳокамалар яна авж олмоқда.

Айни пайтда “Милан” Рамушга асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилмоқда. Италия клуби янги мавсум олдидан ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштираётган бўлиб, португалиялик тўпурарни трансфер рўйхатининг юқори қисмига қўйган. Бироқ миланликлар тўғридан-тўғри 40 миллион евро тўлаш ўрнига ижара ва кейинчалик сотиб олиш вариантини афзал кўриши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Рамуш 2023 йилда “Бенфика”дан “ПСЖ” сафига келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг