«ПСЖ» голли узатмадан олдинги пас муаллифига қўшимча бонус тизимини жорий қилди
L’Équipe нашрининг хабар беришича, «Пари Сен-Жермен» клуби футболчилар учун янги бонуслар тизимини жорий қилди. Энди голли узатмадан олдинги пасни амалга оширган ўйинчилар маошига қўшимча молиявий бонус қўшиб берилади.
Манбанинг таъкидлашича, ушбу тизим бош мураббий Луис Энрикенинг тактик услубларини яхшироқ тушунишга ёрдам беради — бундай узатмаларни таҳлил қилиш жамоанинг ҳужумкор комбинациялари мантиғини очиб беради.
Шунингдек, битта вазиятнинг ўзида ҳам гол уриб, ҳам голли узатмадан олдинги пас муаллифига айланган ҳолатлар алоҳида қизиқиш уйғотмоқда. Бунга мисол сифатида 8 апрел куни УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида бўлиб ўтган «Ливерпуль»га қарши учрашув (2:0) келтирилди. Мазкур баҳсда ҳужумчи Хвича Кварацхелия яримҳимоячи Жоау Невеш иштирокидаги узоқ давом этган комбинациядан сўнг гол урди ва амалда ўзи ушбу ҳужумни бошлаб бериб, голли ассистдан олдинги пас муаллифига ҳам айланди.