«ПСЖ» футболчиси Маркиньос ЧЛ тарихида бразилияликлар ўртасида ўйинлар сони бўйича рекорд ўрнатди
У 121 ўйинда майдонга тушди.
ФОТО: Getty images
"Пари Сен-Жермен" ҳимоячиси ва сардори Маркиньос УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасида ўзининг 121-ўйинини ўтказди. Бу воқеа 2025/2026 йилги мавсумнинг асосий европа кубоги жавоб ярим финалида содир бўлди. Ўйин Мюнхенда бўлиб ўтди ва 1:1 ҳисобига якунланди.
Transfermarkt хабарига кўра, Маркиньос Чемпионлар Лигасида бразилиялик футболчилар орасидаги ўйинлар сони бўйича "Реал"нинг собиқ футболчиси Роберто Карлосга (120) тегишли бўлган рекордни янгилади.
Маркиньос турнир дориасида 121 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва тўртта голли узатмани амалга оширди.
Чемпионлик учун кечадиган баҳсда Париж жамоаси Лондонинг "Арсенал" клубига қарши майдонга тушади. Ўйин 30-май куни Венгрияда бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист