locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» футболчилари қиймати сўнгги бир йил ичида 352 миллион еврога ошди — CIES

"Реал" иккинчи ўринда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» футболчилари қиймати сўнгги бир йил ичида 352 миллион еврога ошди — CIES
ФОТО: Getty images

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) маълумотларига кўра, «ПСЖ» яна трансфер бозорида етакчи кучга айланди. Париж клуби футболчилари умумий қиймати сўнгги бир йил ичида 352 миллион еврога ўсган.

Бу кўрсаткич «ПСЖ»ни «Челси»дан (+364 млн евро) кейин иккинчи ўринга қўймоқда. Бу эса жамоа таркибининг қудрати ва футболчиларининг халқаро бозордаги иқтисодий жозибадорлигини тасдиқлайди.

Клубга тегишли футболчиларнинг умумий бозор қиймати бўйича «ПСЖ» дунёда бешинчи ўринда турибди — 1,44 миллиард евро. Парижликлардан олдин қуйидаги клублар жойлашган:

1. «Челси» — 1,81 млрд евро
2. «Реал» — 1,68 млрд евро
3. «Манчестер Сити» — 1,49 млрд евро
4. «Арсенал» — 1,47 млрд евро
5. «ПСЖ» — 1,44 млрд евро

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг