locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» Фернандеснинг трансфери учун 150 млн евро сарфлаши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» Фернандеснинг трансфери учун 150 млн евро сарфлаши мумкин
Фото: Getty Images

“ПСЖ” клуби “Челси” яримҳимоячиси Энцо Фернандесга қизиқмоқда. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, парижликлар 24 ёшли аргентиналик футболчи трансфери учун 125 миллион евро ва бонуслар таклиф қилишга тайёр. Бунда умумий сумма 150 миллион еврога етиши мумкин.

Хабар қилинишича, Париж жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Энцони марказни кучайтириш учун энг яхши вариант деб ҳисоблайди. Ўтган мавсумда Фернандес барча мусобақаларда 53 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 17 та ассист амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг