«ПСЖ» — Европа Суперкубоги ғолиби
«ПСЖ» Европани забт этишда давом этмоқда — УЕФА Суперкубоги учун ўйинда «Тоттенҳэм» таслим этилди. Мавсумнинг илк еврокубоги Францияга олиб кетилди.
Учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида Париж клуби зафар қучиб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.
Дастлаб тўқнашувнинг 39-дақиқасида "шпорлар" ҳимоячиси ҳисобланган Ван де Вен ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг аввалида эса жамоанинг яна бир ҳимоячиси Кристиан Ромеро орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Шундай бўлса ҳам парижликлар қайтишга ҳаракат қилган ҳолда, 85 дақиқада захирадан майдонга тушган Ли Кан Ин орадаги фарқни қисқартирди. Бундан илҳом олган Луис Энрике шогирдлари қўшиб берилган дақиқаларда гол урди. Бу гал Дембеленинг пасидан сўнг Гонсало Рамуш ҳисобни тенглаштирди.
УЕФА Суперкубоги
“ПСЖ” 2:2 “Тоттенхэм" (пен: 4:3)
Голлар: Ли (85), Рамос (90+4) - ван де Вен (39), Ромеро (48)