locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСЖ Энрикега умрбод шартнома таклиф қилмоқчи

Клуб уни узоқ муддатга олиб қолишга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ПСЖ Энрикега умрбод шартнома таклиф қилмоқчи
ФОТО: Getty images

ПСЖ клуби Луис Энрикега узоқ муддатли шартнома, ҳатто умрбод шартнома деб таърифланган вариантни таклиф қилиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манбага кўра, ўтган мавсумдаги муваффақиятлардан сўнг Париж клуби Луис Энрикега ишонмоқда. Клуб раҳбарлари испаниялик мутахассис билан ҳамкорликни иложи борича узоқроқ давом эттиришга қатъий қарор қилишган ва Энрикени бу лойиҳадаги асосий шахс деб билишмоқда.

Маълумот учун, испаниялик мураббийнинг амалдаги шартномаси эса 2027 йил июнь ойида якунланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг