«ПСЖ» Энрике билан шартнома узайтиришга яқин
У Париж клуби билан эса 10 та совринни қўлга киритди.
ФОТО: Getty images
«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике билан янги шартнома борасида келишувга эришишга яқин турибди. Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.
Манбага кўра, томонлар 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган янги битим юзасидан келишиб олган. Испаниялик мутахассис 2023 йилдан буён Париж клубини бошқариб келмоқда.
Янги келишув имзоланса, мураббий Европадаги энг кўп маош оладиган мутахассислардан бирига айланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Луис Энрике Чемпионлар лигасида бош мураббий сифатида 75 та баҳсда 48 та ғалабага эришган. Париж клуби билан эса 10 та совринни қўлга киритди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист