\"ПСЖ\" Доннарумманинг маошини кўтаришга тайёр эмас
Унга "Сити" ҳам қизиқмоқда
Фото: Getty Images
“ПСЖ” клуби дарвозабон Жанлуижи Доннарумма билан мавсум охирида шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Қайд этилишича, Париж клуби 26 ёшли посбоннинг маошини оширмоқчи эмас. Гарчи италиялик футболчи ЕЧЛдаги муваффақиятга катта ҳисса қўшган бўлсада, раҳбарият молиявий томонлама катта маош беришга тайёр эмас.
Бироқ клуб Доннаруммани жамоада қолишини истайди ва у билан келишишга умид қилмоқда. Жанлуижининг “ПСЖ” билан битими 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
Қайд этилишича, унга “Манчестер Сити” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бош мураббий Хосеп Гвардиола уни ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда.
Доннарумманинг “ПСЖ”даги маоши йилига 12,7 млн еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист