«ПСЖ» Дембеленинг жароҳати борасида баёнот берди
Парижликлар 30 май куни ЙЧЛ финали доирасида «Арсенал»га қарши майдонга тушади.
ФОТО: Getty Images
«Пари Сен-Жермен» клуби ҳужумчи Усман Дембеленинг соғлиги борасида тиббий баёнот эълон қилди. Футболчи кеча, 17 май куни «Париж»га (1:2) қарши кечган ўйинда жароҳат олиб, 27-дақиқадаёқ майдонни тарк этган эди.
«Усман Дембеле ўнг оёқ мушакларидаги ноқулайлик сабабли эҳтиёт чораси сифатида заҳирага олинди. Яқин кунларда футболчи даволаниш курсларини ўтади», — дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 30 май куни «ПСЖ» ЙЧЛ финалида «Арсенал»га қарши майдонга тушади. Дембеле жорий мавсумда 39 та ўйинда 19 та гол ва 11 та ассист қайд этган.