«ПСЖ» Дембеле, Дюэ ва Хакимининг соғлиги ҳақида маълумот берди
Парижликлар ҳозирда Лига 1 турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
ФОТО: Getty Images
«ПСЖ» клуби Усмон Дембеле, Дезире Дюэ ва Ашраф Хакимининг соғлиги бўйича янгиланган маълумотни эълон қилди.
«Усмон Дембеле тикланиш жараёнининг якуний босқичида. Ашраф Хакими ва Дезире Дюэ эса индивидуал реабилитация дастури асосида шуғулланишда давом этмоқда», — дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Дембеле ноябрь ойи бошида олган болдир суяги жароҳатидан тикланмоқда. Дюэ эса октябрь охирида орттирган тизза орқа пайи жароҳатидан сўнг реабилитация қилинмоқда.
Хакими эса 4 ноябрь куни Чемпионлар Лигаси доирасида «Ливерпуль»га қарши ўйинда Луис Диас билан тўқнашуви натижасида товонини шикастлаб олганди.
Насрулло Каримов
Журналист