locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» Дембеле билан шартномани узайтирмайди — Ал Ҳелайфи

«Олтин тўп» соҳиби парижликларнинг дастлабки таклифини рад этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«ПСЖ» президенти Насир Ал Ҳелайфи «Олтин тўп» соҳиби Усмон Дембеле билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар жараёни юзасидан журналистлар саволига жавоб берди ҳамда футболчи ва унинг талабларига муносабатини билдирди.

Аввалроқ ОАВда Дембеле томони парижликларнинг дастлабки таклифини рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Маълумотларга кўра, «ПСЖ» футболчига йилига 30 миллион евро атрофида маош таклиф қилган, бироқ Дембеле бу суммани етарли деб ҳисобламай, икки баробар кўп маош талаб қилган.

«Клубимизда футболчилар учун маош бўйича аниқ лимит сиёсати мавжуд. Буни ҳамма билади ва барча унга риоя қилиши керак.

Усмон — клуб афсонаси. Мен Усмонни футболчи сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам жуда яхши кўраман. У ажойиб инсон», — дея Ал Ҳелайфининг сўзларини келтиради RMC Sport.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг