locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» дарвозабони Туркия клубига ўтиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» дарвозабони Туркия клубига ўтиши мумкин
Фото: Getty Images

“ПСЖ” дарвозабони Матвей Сафонов фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Манбага кўра, Франция жамоаси ўз дарвозабонини "Галатасарой"га таклиф қилган. Истанбул клуби агар "Манчестер Сити"дан Эдерсон ёки бошқа жаҳон даражасидаги дарвозабонни қўлга кирита олмасалар, ушбу вариантни кўриб чиқишларини маълум қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Сафонов ўтган йилнинг ёзида "Краснодар"дан ПСЖГа 20 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. У якунланган мавсумда 17 та учрашувда майдонга тушди ва 7 та баҳсда ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг