locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» Чемпионлар Лигаси сабабли Лига 1 ўйинини кўчиришни сўрамоқда, «Ланс» устози эса бунга қарши

Парижликлар бир ҳафта ичида учта ўйин ўтказишга мажбур бўлмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Франциянинг «ПСЖ» клуби Профессионал футбол лигасига (LFP) мурожаат қилиб, 11 апрелга белгиланган Лига 1 нинг 29-туридан ўрин олган «Ланс»га қарши учрашувни бошқа муддатга қолдиришни сўради. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар бермоқда.

Парижликлар ушбу баҳсни УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасидаги «Ливерпуль»га қарши ўйинлар оралиғида (8 ва 14 апрел кунлари) ўтказмасликни мақсад қилган. Бироқ, аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, «Ланс» бош мураббийи Пьер Саж ўйиннинг кўчирилишига қарши чиқмоқда. Унинг бу позицияси LFP қарорга таъсир кўрсатиши мумкин.

LFP директорлар кенгаши яқин вақт ичида ушбу масала бўйича якуний қарор қабул қилиш учун йиғилади.

Маълумот ўрнида, «ПСЖ» Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичида Лондоннинг «Челси» клубини икки ўйин натижасига кўра (5:2, 3:0) мағлуб этиб, чорак финалга йўлланма олган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг