locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСЖ “Челси”нинг қимматбаҳо ҳимоячисини нишонга олди

Бироқ “Челси” француз ҳимоячиси учун қарийб 75 миллион фунт стерлинг — тахминан 87,5 миллион евро талаб қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Франциянинг ПСЖ клуби “Челси”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Мало Гюстони трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Парижликлар 23 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшишни истамоқда.

Бироқ “Челси” француз ҳимоячиси учун қарийб 75 миллион фунт стерлинг — тахминан 87,5 миллион евро талаб қилмоқда. ПСЖ раҳбарияти ҳозирча ушбу маблағни тўлашга тайёр ёки тайёр эмаслиги бўйича якуний қарорга келмаган.

Гюстога “Манчестер Сити” ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳолаган, унинг “Челси” билан амалдаги шартномаси эса 2030 йилгача мўлжалланган. Ҳимоячи сўнгги жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси сафида бешта учрашувда иштирок этган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг