locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСЖ “Челси” ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Парижликлар 23 ёшли футболчи орқали ҳимоя чизиғини кучайтириш ва таркибдаги рақобатни оширишни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Франциянинг ПСЖ клуби Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳимоячиси Мало Гюстони трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Парижликлар 23 ёшли футболчи орқали ҳимоя чизиғини кучайтириш ва таркибдаги рақобатни оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, ПСЖ франциялик ҳимоячига яна қизиқиш билдиришни режалаштирмоқда. Клуб раҳбарияти Гюстонинг ҳимоянинг турли позицияларида ҳаракат қила олишини юқори баҳоламоқда. Унинг универсаллиги парижликларнинг трансферга қизиқиш билдиришидаги асосий омиллардан бири ҳисобланади.

“Челси” ҳам эндиликда Гюстони сотилмайдиган футболчилар қаторига киритмаяпти ва муносиб таклиф тушса, унинг трансферини муҳокама қилишга тайёр. Лондон клуби ёзда ҳимоячи учун 90 миллион евро талаб қилган эди. Бироқ навбатдаги трансфер ойнасида келишув бундан пастроқ суммага амалга ошиши мумкин.

Маълумот учун, Мало Гюсто жорий мавсум “Челси” сафида барча мусобақаларда 7 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали 23 ёшли футболчининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг