«ПСЖ» бир йил ичида соврин ютуш бўйича «Барселона» ва «Бавария»га етиб олди
Парижликлар 2025 йилда жами 6 та трофей соҳиби бўлди.
ФОТО: Getty Images
«ПСЖ» Интерконтинентал кубогининг ғолиби бўлди, финалда «Фламенго»ни мағлуб этди (1:1, пенальтида 2:1).
Squawka маълумотига кўра, «ПСЖ» XXI асрда бир йил ичида олти трофейни қўлга киритган учинчи жамоа бўлди — 2009 йилда «Барселона» ва 2020 йилда «Бавария»дан кейин.
2025 йилда Париж жамоаси Франция чемпионати, Франция Кубоги, Франция Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси ва Европа Суперкубогини ютди.
«Фламенго» билан ўйиндаги қаҳрамон россиялик дарвозабон Матвей Сафонов бўлди, у кетма-кет тўрта пенальтини қайтарди.
Насрулло Каримов
Журналист