locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» Барколани 150 млн евро эвазига сотишга тайёр

Transfermarkt портали Бредлининг актуал трансфер нархини 70 млн еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» Барколани 150 млн евро эвазига сотишга тайёр
ФОТО: Getty images

“ПСЖ” клуби вингер Брэдли Баркола учун трансфер нарх белгилади. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар берди.

Парижликлар ушбу ёзда сотишга ошиқмаяпти, аммо 150 млн евро миқдоридаги таклиф вазиятни ўзгартириши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, 23 ёшли Барколага Англиянинг “Ливерпул” ва “Арсенал” клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ “ПСЖ”нинг тутган ўрнидан келиб чиқсак, футболчи келажаги борасидаги савол ёзнинг охиригача очиқ қолиши мумкин.

Ўтган мавсум Баркола клуб сафида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатма етказиб берди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt портали Бредлининг актуал трансфер нархини 70 млн еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг