locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиришга яқин – манба

Янги битим 2030 йилгача мўлжалланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиришга яқин – манба
ФОТО: Getty images

«ПСЖ» эквадорлик ҳимоячи Вильям Пачо билан шартномани узайтиришга яқин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира X ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, музокаралар якуний босқичда. Қайд этилишича, 24 ёшли Эквадор терма жамоасининг марказий ҳимоячиси маоши сезиларли даражада оширилган ҳолда 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.

Бу мавсумда Пачо «ПСЖ» сафида 44 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt талқинига кўра, унинг бозор қиймати 80 млн еврони ташкил этади, клуб билан амалдаги шартномаси эса 2029 йилгача амал қилади.

Парижликлар сафида Пачо икки карра Франция чемпиони бўлган, икки марта УЕФА Чемпионлар лигаси ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритган. Шунингдек, унинг ҳисобида биттадан Франция Кубоги, Қитъалараро кубок ва УЕФА Суперкубоги мавжуд.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг