locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"ПСЖ\" Аклиуш учун тўртинчи таклифни тайёрламоқда

Князлик клуби Аклиуш трансферида камида 70 миллион евро ишлаб олишни истамоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

"Пари Сен-Жермен" "Монако" ярим ҳимоячиси Магнес Аклиушни сотиб олиш учун навбатдаги таклифни тайёрламоқда.

L’Equipe маълумотига кўра, парижликлар бу сафар 23 ёшли футболчи учун 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр. "ПСЖ"нинг аввалги, тахминан 40 миллион евролик таклифини "Монако" рад этган эди.

Князлик клуби Аклиуш трансферида камида 70 миллион евро ишлаб олишни истамоқда. Шу сабабли томонлар ўртасидаги музокаралар давом этиши кутилмоқда.

Аклиуш ўтган мавсум барча мусобақаларда 43 та учрашувда қатнашиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Монако" билан шартномаси 2028-йил ёзигача амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг