locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» Аклиуш билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришди

24 ёшли футболчи ПСЖ билан беш йиллик шартнома имзолашга розилик берган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» Аклиуш билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришди
ФОТО: Getty images

Франция чемпиони «Пари Сен-Жермен» «Монако» вингери Магнес Аклиуш билан шахсий шартлар бўйича тўлиқ келишувга эришди.

Хабарларга кўра, 24 ёшли футболчи ПСЖ билан беш йиллик шартнома имзолашга розилик берган.

Айни пайтда клублар ўртасида трансфер суммаси бўйича музокаралар давом этмоқда. «Монако» ўз позициясидан чекинмаяпти ва футболчини тахминан 50 миллион евро эвазига қўйиб юборишни режалаштирмоқда.

Агар клублар ўзаро келишувга эришса, Магнес Аклиуш яқин кунларда ПСЖнинг навбатдаги ёзги трансферларидан бирига айланиши мумкин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг