«ПСЖ» 2025/2026 йилги мавсум учун бешинчи либосини тақдим этди (фото)
Парижликлар ушбу либосда илк бор «Челси»га қарши ўйинда майдонга тушади.
ФОТО: Getty Images
«ПСЖ» клуби 2025/2026 йилги мавсум учун мўлжалланган бешинчи тўпламдаги ўйин либосини расман тақдим этди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, янги дизайн тунги Парижнинг бетакрор муҳитидан илҳомланган ҳолда яратилган. Либосда хром ва қора рангларнинг уйғунлашган палитраси қўлланган бўлиб, у тунги ёруғлик аксини ўзида мужассам этади. Техник жиҳатдан ушбу дизайн 360 даражали панорамали тасвирга олиш технологияси ёрдамида ишлаб чиқилган.
Парижликлар ушбу либосда илк бор УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали доирасида «Челси»га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга тушишлари кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 2026 йилнинг 11 март куни Париждаги «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтади.
Насрулло Каримов
Журналист