ПСЖ 18 ёшли Иброҳим Мбайе учун 70 миллион евро талаб қилмоқда
“Пари Сен-Жермен” 18 ёшли вингер Иброҳим Мбайени шу ёзда сотишга тайёр. Бироқ Париж клуби сенегаллик футболчи учун 70 миллион евро талаб қилмоқда. Потенциал харидорлар эса унинг трансфер қийматини 50 миллион евродан ошмайди, деб ҳисобламоқда.
Мбайенинг ўзи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истагани сабаб клубини алмаштиришга қарши эмас. Унинг келажаги бир неча ҳафтанинг ўзида ноаниқ бўлиб турибди ва ПСЖ ҳам муносиб таклиф тушса, футболчини қўйиб юборишга тайёр.
18 ёшли вингерга асосий даъвогарлардан бири “Ливерпуль” ҳисобланади. Хабарларга кўра, инглиз клуби Мбайе билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришган, бироқ ПСЖ сўраётган 70 миллион евролик нарх трансфер йўлидаги асосий тўсиқ бўлиб турибди.
Маълумот учун, Мбайе ПСЖ билан 2028 йилгача мўлжалланган шартномага эга. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.