ПСВ Плеанинг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images
“Боруссия М”нинг франциялик ҳужумчи Алассан Плеа ПСВга ўтди. Бу ҳақда Нидерландия клуби матбуот хизмати расман эълон қилди.
Манбага кўра, томонлар ўртасида 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзоланган. Трансфер нархи 3 миллион еврони ташкил қилган.
Қайд этилишича, Плеа янги жамоаси сафида 14-рақамда ҳаракат қилади.
Маълумот учун, Плеа Мюнхенгладбахнинг “Боруссия”»сида 2018 йилдан буён ўйнаб келаётганди.
Бу давр ичида у Бундеслигада 209 та ўйинда майдонга тушиб, 58 та гол урди ва 43 та голли узатмани амалга оширди.
Баҳром Бобонов
Редактор