ПСВ – Нидерландия чемпиони
Фото: Getty Images
ПСВ қаторасига иккинчи марта Нидерландия чемпионига айланди.
Эредивизионнинг сўнгги 34-турида ПСВ клуби сафарда “Спарта”ни мағлуб этди, - 3:1. Натижада улар очколари сонини 79 тага етказиб, мавсумни 1-ўринда якунлайдиган бўлди.
Сўнгги турда “Твенте”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган “Аякс” эса мавсумни 2-ўринда тугатади.
Қайд этиш керакки, амстердамликлар 23-турдан буён турнир жадвалида пешқадамликни давом эттириб келаётганди. ПСВ билан очколар фарқи 9 очкони ташкил этганди. Аммо 33-турга келиб “Аякс” пешқадамликни бой берганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист