ПСВ ҳимоя чизиғини Лутшарел Геертруида билан кучайтирмоқчи
Нидерландиянинг ПСВ клуби “РБ Лейпциг” ҳимоячиси Лутшарел Геертруидани ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Sky Sport Germany хабарга кўра, Эйндховен клуби сўнгги кунларда футболчининг трансфери бўйича Германия клуби билан боғланган ва унинг трансфер шартлари юзасидан дастлабки маълумотларни олган.
Манбага кўра, ПСВнинг асосий мақсади Геертруидани ижара асосида таркибга қўшиб олишдир. Бироқ “РБ Лейпциг” футболчини тўлиқ трансфер қилиш вариантни афзал кўрмоқда ва нидерландиялик ҳимоячи учун тахминан 20 миллион евро талаб қилмоқда.
Қайд этилишича, 26 ёшли ҳимоячи ПСВга ўтишга қарши эмас ва шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга яқин. Аммо трансфернинг амалга ошиши клублар ўртасидаги молиявий келишувга боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Ҳозирча томонлар ўртасида расмий битим тузилмаган. Шунга қарамай, музокаралар давом этмоқда ва яқин кунларда Геертруиданинг келажаги бўйича якуний қарор қабул қилиниши кутилмоқда.