locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» 2025/2026 йилги мавсум учун тўртинчи либосини тақдим этди (фото)

Парижликлар ҳозирда Лига 1 турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«PSJ» 2025/2026 йилги мавсум учун тўртинчи либосини тақдим этди (фото)
ФОТО: Getty Images

«ПСЖ» Jordan Brand томонидан тақдим этилган 2025/26 йилги мавсум учун тўртинчи либосини намойиш қилди.

Клубнинг расмий баёнотида янги форма дизайни қуйидагича тасвирланган:

«Асосан қора рангда, антрацит-кулранг акцентлар ва пушти туслар билан бойитилган. Янги футболка соф ва кучли кўринишга эга бўлиб, марказий қизил чизиқ билан ажралиб туради — клубнинг асосий дизайнига замонавий нозик ишора», — дейилади пойтахт клубининг баёнотида.

Янги тўпламда биринчи бор қўлланган Cross-Dye техникаси алоҳида қайд этилди — у майда контрастлар ва ноёб текстура эффектларини яратади. Ушбу дизайн ўтган мавсум катта талабга эга бўлган қанот нақшли кўк форманинг ўрнини босади.

Маълумот учун, Лига 1'нинг 13-туридан сўнг «ПСЖ» 30 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг чўққисида бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг