Про-лига. \"Олимпик Мобиуз\" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, 1-ўринга чиқиб олди
Фото: Про-лига
Про-Лиганинг 8-турида қолдирилган "Олимпик Мобиуз" клуби “Олимпик”ни қабул қилди.
Ўйинда катта устунликка эришган “Олимпик Мобиуз” клуби рақиби дарвозасига жавобсиз 4та гол уришга эришди. Далур Тухсанов, Нурлан Ибраимов, Абдуазиз Абдурашидов ва Улуғбек Маратов голларга муаллифлик қилди.
Натижада Фарҳод Нишонов шогирдлари очколари сонини 22 тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди. “Локомотив” эса 20 очко билан 2-поғонада қолди.
Про-лига. 8-тур (қолдирилган учрашув)
"Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 4:0
Голлар: Далер Тухсанов (24), Нурлан Ибраимов (58), Абдуазиз Абдурашидов (78), Улуғбек Маратов (85).
Розикжон Султонмуродов
Журналист