Ҳакамлар академияси 3-модул ўқув жараёни давом этмоқда
Академия тингловчилари 3-модул ўқув жараёнида Наманган вилояти майдонларида ўтказилаётган ЎФА тасарруфидаги футбол мактаблари U17 (2009) ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати учрашувларида ҳакамлик қилиб, амалий тажрибаларини оширмоқдалар.
Жумладан, Наманган туманидаги Тошбулоқ стадиони ҳамда Янги Наманган туманидаги Динамо стадионида бўлиб ўтган 4-тур учрашувларидан сўнг ёш ҳакамларнинг фаолияти таҳлил қилинди.
Таҳлил жараёнида учрашувларда йўл қўйилган хатолар ва камчиликлар видео лавҳалар асосида муҳокама этилиб, ҳакамлик маҳоратини янада ошириш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, академия тарбияланувчиларига Суперлига ҳакамлари томонидан амалий кўрсатмалар ва тушунтиришлар берилди.
Жумладан, Темур Тўхтасинов, Ғайрат Жўраев, Анвар Маражабов, Максим Нехочин, Зиёдулла Абдураҳмонов ва Хушнуд Суёнбоевлар томонидан ёш ҳакамларга ўйин қоидаларини тўғри қўллаш, майдондаги вазиятларни баҳолаш ҳамда ҳакамлик маданияти юзасидан тавсиялар берилди.