locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Президент Олимпиадаси» спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди

Хавфсизлик чораларини кўриш ва мусобақа жараёнларида очиқлик ва шафофликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Президент Олимпиадаси» спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун Спорт вазирлигида вазир ўринбосари Шахрилло Махмудов ва МОҚ бош котиби Ойбек Касимов иштирокида “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш борасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида ишчи гуруҳлари томонидан "Олимпия шаҳарчаси" ҳамда жойларда ташкил этиладиган мусобақа обектларида спортчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан белгиланган йўналишлари бўйича ишларни уюшқоқлик билан ташкил этиш, хавфсизлик чораларини кўриш ва мусобақа жараёнларида очиқлик ва шафофликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимига тайёргарлик кўриш, ҳар бир спорт тури бўйича ўтказиладиган баҳсларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш, мусобақалар жараёнига волонтёрларни жалб қилиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Шу билан бирга мусобақалар жадвалига қатъий риоя қилиш, спортчиларнинг мусобақаларга етиб келиши ва кетиши учун логистика тизимини назорат қилиш ва меҳмонхоналарга жойлашиш каби масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг