locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. «Сурхон» - «Андижон»

«Сурхон» - «Андижон» ўйини бугун, соат 18:30 да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. «Сурхон» - «Андижон»
Фото: Андижон ПФК

Бугун Суперлиганинг 26-тури якунига етади. «Андижон» Термизда «Сурхон» клубига қарши майдонга тушади.

Ёдингизда бўлса, биринчи даврада “Бобур арена”да ўтказилган баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибини мағлубиятга учратган. Умумий ҳисобда эса жамоалар миллий чемпионатда 35 марта тўқнаш келишган.

«Сурхон»да 11, «Андижон»да 18 ғалаба бор. 6 та баҳсда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 44-64, "бургутлар" фойдасига.

"Андижон" охирги марта «Сурхон» мезбонлиги остидаги ўйинда ўтган йили ғалаба қозонган. Тошкентда ўтказилган учрашувда «Андижон» рақибини 2:3 ҳисобида мағлубиятга учратган. «Андижон» «Сурхон» мезбонлигидаги учрашувларнинг 4 тасида дуранг ўйнаган ва 5 тасида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, «Сурхон» - «Андижон» ўйини бугун, соат 18:30 да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг