locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. «Сўғдиёна» – «Навбаҳор»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. «Сўғдиёна» – «Навбаҳор»
Фото: Навбаҳор ПФК

Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлади.

“Навбаҳор” Ўзбекистон кубогини 3 марта – 1992, 1995 ва 1998-йилларда қўлга киритган ҳамда 1993, 2022 ва 2024-йилларда финал иштирокчисига айланиб, ҳал қилувчи ўйинларда “Пахтакор” (0:3), “Насаф” (1:2) ҳамда “Андижон” (2:3) жамоаларига имкониятни бой берган.
“Сўғдиёна” эса ҳали кубок соҳибига айланмаган.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинларида ўзаро 4 марта куч синашган.
2005 йилги Ўзбекистон кубогининг 1/8 финали доирасида кечган иккита ўйин якунига кўра, наманганликлар 1/4 финалга йўл олишганди.

2022 йили эса ушбу клублар ярим финалда рўбарў келганди. Намангандаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтган баҳснинг асосий ва 30 дақиқалик “овер-таймлар”ида ҳисоб очилмади. Натижада қоидага кўра, пеналтилар сериясига мурожаат қилинди ҳамда унда “лочинлар” 3:1 ҳисобида зафар қучиб, финал йўлланмасини қўлга киритишганди.

2024 йили эса Жиззахда чорак финал доирасидан ўрин олган беллашув “экстра-таймлар”гача давом этди ва унда вакилларимиз 3:2 ҳисобида зафар қучишди.

2005 йил, 26 май. 1/8 финал (биринчи ўйин)
“Сўғдиёна” – “Навбаҳор” – 2:1 (1:0)
Голлар: Расул Ҳайитов (42, 90+3-пен.) - Ариф Мирзоев (73).

2005 йил, 4 июн. 1/8 финал (жавоб ўйини)
“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” – 3:1 (2:1)
Голлар: Ислом Иномов (12), Тоҳир Мадраҳимов (41), Ариф Мирзоев (56) - Зокир Бердиқулов (34).

2022 йил, 14 октябр. Ярим финал
“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” – 0:0 (пен.серияси: 3:1)

2024 йил. 7 август. Чорак финал.
“Сўғдиёна” – “Навбаҳор”- 2:3 (0:0, 1:1, 0:1,1:2)
Голлар: Зоран Петрович (55), Люпчо Дориев (109) - Гиорги Никабадзе (69), Ёван Жокич (104), Филип Иванович (113).

Орадан 1 йил ўтгач, мазкур жамоалар яна Ўзбекистон кубогининг чорак финалида ўзаро рўбарў келишмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг