Превью. «Пахтакор» - «Динамо»
Чемпионатлар тарихида жамоалар 54 учрашувда тўқнаш келишган.
Фото: Пахтакор ПФК
Суперлига 8-турида "Шерлар" Тошкентда "Динамо"га қарши ўйнайди.
Чемпионатлар тарихида жамоалар 54 учрашувда тўқнаш келишган. Унда "Пахтакор" 40 ғалаба, 7 дуранг ва 7 мағлубиятни қайд этган. Рақиб дарвозасига 109 тўп киритилиб, 31 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда ўтказилган 27 учрашувнинг 24тасида "Пахтакор" зафар қучган. Уч бор эса Самарқанд жамоаси устун келган. Ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабамиз 6:0 натижасидан иборат бўлган.
"Пахтакор" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўйин 18 апрель, шанба куни соат 20:15да "Пахтакор" стадионида бошланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист