Превью. «Пахтакор» - «Ал Қадсия»
Тошкентда ушбу мамлакат клубларига қарши жами 14 ўйинда майдонга тушган.
Фото: Пахтакор ПФК
12 октябрь куни Элит Чемпионлар Лигаси 2-турида жамоамиз Саудия Арабистонининг "Ал Қадсия" клубини қабул қилади. Бу жамоа билан илк бор тўқнаш келамиз. Шу тариқа "Қадсия" Саудия клублари орасида бизга рақиб бўлган 9-жамоага айланади.
Тошкентда ушбу мамлакат клубларига қарши жами 14 ўйинда майдонга тушган. Уларда 4тадан ғалаба ва дуранг, 6 бор меҳмонлар ғалабаси кузатилган. "Пахтакор" 14 гол урган ҳолда 21 тўп ўтказиб юборган.
"Пахтакор" ва "Ал Қадсия" жамоалари ўртасидаги беллашув 12 октябрь соат 18:45да "Пахтакор" стадионида бошланади.