Превью. «Қўқон-1912» - «Пахтакор» ўзаро ўйинлар тарихи
Суперлига 2-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” - “Пахтакор” учрашуви 4-март куни Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.
Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 36 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 6 тасида вакилларимиз зафар қучишган, 21 та баҳсда “шерлар”нинг қўли баланд келган. 9 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 92-47, “Пахтакор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 27 очкони қўлга киритган. “Пахтакор”нинг очкоси 72 тани ташкил этади.
Ушбу жамоаларнинг сўнгги ўнта учрашуви:
08.11.2026. "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 0:0
22.06.2025. “Пахтакор” – “Қўқон -1912” 2:0
18.10.2022 “Пахтакор” – “Қўқон -1912” - 5:2
18.05.2022 "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 1-1
01.10.2021 "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 4:2
12.05.2021 “Пахтакор” – “Қўқон -1912” - 3:0
20.10.2020 “Пахтакор” – “Қўқон-1912” - 2:1
18.08.2020 "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 1:3
26.07.2019 “ Пахтакор” – “Қўқон-1912” - 3:1
29.06.2019 "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 1:2
“Пахтакор”га қарши баҳсни Ғайрат Жўраев бошқариб боради
Суперлигасининг 2-турида ишлайдиган расмий шахслар номи эълон қилинди. Унга кўра Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашувни Ғайрат Жўраев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди.