locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. «Навбаҳор» - «Нефтчи»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. «Навбаҳор» - «Нефтчи»
Фото: Навбаҳор ПФК

Ўзбекистон Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган учрашувни «Навбаҳор» ўз майдонида «Нефтчи» (Фарғона)га қарши ўтказади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларининг Суперлига (олий лига) баҳсларида шу кунгача ўзаро 61 марта учрашишган.

Ушбу ўйинларнинг 27 тасида фарғоналиклар ғалаба қозонишган бўлса, 15 тасида «Навбаҳор» зафар қучган, 19 та баҳсда эса клублар дурангга имзо чеккан. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич – 87-62, «Нефтчи» фойдасига.

Ўзаро учрашувларда фарғоналиклар 100, наманганликлар эса 64 очкони қўлга киритишган.

Мазкур жамоалар ўртасидаги ўйинларда 4 марта йирик ҳисоб қайд этилган. «Нефтчи» 1995 ва 1997 йилларда Наманганда 3:0, 2001 йили эса Фарғонада 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, «Навбаҳор» 2004 йили Фарғонада 3:0 ҳисобида зафар қучган.

Мазкур клублар ўртасидаги энг сермаҳсул баҳс 2010 йилги мавсумда Фарғонада бўлиб ўтган ҳамда унда дарвозаларга 7 та тўп киритилган. Ўша ўйинда «Нефтчи» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган.

Таъкидлаш жоизки, Фарғона жамоаси 2018 йили ўз тарихида илк марта Суперлига (олий лига)ни тарк этди ва 3 йиллик танаффусдан сўнг, яна элитага қайтди.

Ушбу жамоалар ўртасида Наманганда ўтказилган 30 та учрашувнинг 12 тасида «лочинлар», 5 тасида фарғоналиклар ғалаба қозонишган бўлса, 13 та баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 32:28, «Навбаҳор» фойдасига.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Нефтчи» ўйини эртага соат 18:00 да Намангандаги «Марказий» стадионида старт олади.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг