Превью: «Насаф» - «Машъал»
Жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 35 марта тўқнаш келишган.
Фото: Машъал ПФК
Қаршида бўлиб ўтадиган “ Насаф ” - " Машъал " учрашувини Рустам Чориев бошқариб боради. Унга қанотларда Артём Калинин ва Элнур Дониёровлар ёрдам беришади. Заҳира ҳаками Диас Галеев. Ҳакамларни Константин Смирнов назорат қилади. Учрашув комиссари. Жалолхон Иноғомхўжаев
Ўзаро ўйинлар тарихи
Жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 35 марта тўқнаш келишган. Бу ўйинларда ғалабалар сони бўйича " Машъал " 8та, " Насаф " эса 20та ғалаба қозонган. 7 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 29- 54 "Насаф" фойдасига.
Ўзаро ўйинларда жамғарилган очколар бўйича " Машъал " 31, "Насаф" эса 67 очко тўплаган.
"Машъал"нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси 4:1, "Насаф"нинг энг катта ғалабаси эса 4:1 ҳисобида якунланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист