Превью. «Насаф» - «Андижон»
FIFA кунларидан сўнг яна миллий чемпионатимиз карвони ўз йўлида давом этади. Суперлигасининг 5-турида бизнинг “Андижон” жамоамиз Самарқанддаги “Динамо” стадионида “Насаф” меҳмони бўлади. Ҳозирда Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳ чими янгиланётгани сабабли “Насаф” уй ўйинларини Самарқандда ўтказиб турибди.
Турнинг ушбу марказий тўқнашувига қизиқиш жуда катта. Шу кунга қадар жамоалар миллий чемпионатда 48 марта майдонда куч синашишган. “Андижон”да 7, “Насаф”да 28 та ғалаба бор. 13 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 100\52 қаршиликлар фойдасига.
Ўтган йили биринчи даврада ҳам, иккинчи даврада ҳам жамоалар бир хил - 1:1 ҳисобини қайд этишган.
“Андижон” Суперлигада “Насаф” устидан сўнгги марта 2023 йили Қаршида 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Андижон” баҳси 3 апрель куни Самарқанддаги “Динамо” стадионида соат 20:15 да бошланади.