locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. «Қизилқум» - «Андижон»

Ўйин соат 15:00 да старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. «Қизилқум» - «Андижон»
Фото: Андижон ПФК

«Андижон»ни эртага Навоийда «Қизилқум»га қарши ўйин кутиб турибди.

Биринчи даврада “Бобур арена”да бўлиб ўтган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилганди ва ўшанда жамоамиз таркибида Шохжаҳон Ёрқинбоев ўзининг дебют голини киритган.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлар статистикасига келсак, 41 та ўйин ўтказилган. «Қизилқум»да 18, «Андижон»да 14 ғалаба бор. 9 учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 63:53 навоийликлар фойдасига.

«Андижон» чемпионатда сўнгги бор «Қизилқум» майдонида 2012 йили ғалаба қозонган. Ўшанда 1:2 натижаси қайд этилган. Бу ҳозирча «Андижон»нинг сафардаги ягона ғалабаси бўлиб турибди. Лекин ўтган йили Кубок доирасида «Андижон» Қаршида «Қизилқум» дарвозасига жавобсиз учта гол урган. Шунингдек, чемпионат доирасидаги баҳсда жанговар - 3:3 ҳисоби қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, «Қизилқум» - «Андижон» қарама-қаршилиги 9 ноябрь куни соат 15:00 да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг