locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. “Хоразм” – “Андижон”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превmю. “Хоразм” – “Андижон”
Фото: Андижон

“Андижон” жамоаcини Жиззахда “Хоразм”га қарши муҳим ўйин кутмоқда.

Ушбу клубларнинг Ўзбекистон чемпионатидаги илк ўйини 1996 йилдан бошланган. Ўшанда “Хоразм” “Динамо Урганч” номи билан, “Андижон” эса “Наврўз” деб аталарди. Баҳс эса 1:1 ҳисобида якунланган.

Қизиғи, жамоаларнинг ўша биринчи учрашуви 1996 йилнинг 26 июн куни ўтказилган. Бу сафар ҳам жамоалар яна ўша санада расмий ўйинини ўтказадилар.

“Хоразм” ва “Андижон” клублари ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпонатида 16 марта тўқнашишган (про лигадаги учрашувларсиз). Устунлик “Бургутлар” тарафида. Урганчликларда 4, “Андижон”да эса 8 ғалаба бор. 4 та учрашувда дуранг кузатилган. Тўплар нисбати 15\31 жамоамиз фойдасига.

Охирги марта жамоалар олий лигада (аввалги номи) 2010 йилги мавсумда учрашишган бўлиб, 1:1 ва 0:0 натижалари билан якунланган. “Андижон” охирги бор 2009 йили ушбу рақибини мағлуб этган – 4:2.

Клубларнинг 17-ўйини бугун Жиззахдаги “Сўғдиёна” стадионида соат 20:00 да
бошланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг