Превью. Эртанги баҳс жамоаларнинг 37-учрашуви бўлади
Эртага “Қўқон-1912” жамоаси Суперлиганинг 1-турида "Бухоро"га қарши майдонга тушади. Жамоалар шу кунга қадар чемпионат баҳсларида жами 36 та учрашувда тўқнаш келишган.
Ўзаро учрашувларнинг 13 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. "Бухоро" жамоаси эса 18 тасида зафар қучган. Яна 5 та баҳсда жамоалар дуранг ўйнашган. Тўплар нисбати 58-45 рақибимиз фойдасига.
Бухороликлар 59 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 43 тани ташкил этади.
"Бухоро"га қарши учрашувни Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради
“Бухоро” — “Қўқон-1912”
27.02.2026, 18:00
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Амал Султонов, Сардор Ҳакимов
Захира ҳаками: Нурбек Шералиев
Назоратчи: Константин Смирнов
VAR: Равшан Абдувоҳидов
AVAR: Зилола Раҳматова
Комиссар: Қудрат Мадраимов
Эртанги "Бухоро" - "Қўқон-1912" ўртасидаги баҳс 18:00 да "Бухоро ФА" стадионида бошланади